«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати 16 июль куни «Урганч» халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эди.
«Kun.uz» манбасининг маълумотига кўра, аэропортнинг ёпилишига учиш-қўниш йўлагининг ишдан чиқиши сабаб бўлган.
Хусусан, «Турк ҳаво йўллари» самолётининг Урганчдан учиб кетиш чоғида, об-ҳаво ҳароратнинг жуда баландлиги сабабли, учиш-қўниш йўлагига зарар етказилган, унинг баъзи жойларида асфальт эриб кетган.
Ҳозирги пайтда «Урганч» аэропортига амалга ошириладиган рейслар «Нукус» ва «Бухоро» аэропортларига кўчирилган. Аэропорт фаолияти техник ишлар якунлангач, тахминан 1 ҳафтадан кейин қайта тикланиши кутилмоқда.
Манба: kun.uz